Ла Лига. "Барселона" сафарда камбэк амалга ошириб, "Атлетико"ни енгди
- 5-апрел, 02:17
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган марказий учрашув ўз ниҳоясига етди. "Атлетико" ўз уйида "Барселона" қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, мезбонлар футболчиси Жулиано Симеоне 39-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Маркус Рэшфорд мувозанатни тиклади. Захирадан майдонга тушган Роберт Левандовски эса 88-дақиқада гол уриб, каталонияликларга ғалаба тақдим этди — 1:2.
Шу тариқа, Ҳанси Флик шогирдлари ўз очколари сонини 76 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа энг яқин таъқибчиси "Реал Мадрид"дан 7 очко кўп жамғарган.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ