Криштиану Роналду зўр футболчи етишиб чиқаётганини айтди
- 24-сентябр 2024, 09:09
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал”да бир йилдан бери ўйнаётган Жуд Беллингем ҳақидаги фикрларини билдирди.
- Беллингем катта салоҳият ва иқтидор эгаси. У муҳит жуда тоза бўлган клубга ўтди. Жуд жамоадошлари Камавинга, Родриго ва Винисиус каби ўсишда давом этади.
Жуд Беллингем ўзини топ-футболчи бўлишига ёрдам берадиган жамоага келди, деб ҳисоблайман. У ўз авлодининг энг зўр ўйинчиларидан бири бўлишига ишонаман, - деди Криштиану Роналду.
39 ёшли Роналдунинг ўзи 2009-2018 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилиб, 438 та учрашувда 450 та гол ва 131 та ассист қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ