Клопп: "Салоҳни ортда қолдириш жуда қийин бўлади"
- 27-март, 12:33
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Юрген Клопп "Ливерпуль"ни тарк этадиган Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.
"У билан ишлаётганда, бошқа футболчиларга айтган гапларнинг ўзи айтасиз: “Бу ерда тўпни йўқотма, бу ерда ҳимояга ёрдам бер”. Шу каби оддий талаблар.
Лекин умумий манзарага қарасангиз — бу шунчаки ақл бовар қилмайди. Унинг статистикаси тенгсиз. 10 йилдан кейин ҳам бу ҳақда гапирамизми? Балки кимдир — масалан, Юго Экитике ёки бошқа бир футболчи — бу натижаларга етар.
Аммо менимча, Салоҳ натижаларини такрорлаш жуда қийин бўлади.
Мен учун Салоҳ — барча даврларнинг энг буюк футболчиларидан бири", — дея таъриф бериб ўтди мерсисайдликларнинг собиқ мураббийи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ