Клопп: "Энфилд" муҳитини соғинаман, аммо ҳозирги ҳаётим менга жуда ёқмоқда"
- 5-апрел, 14:05
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль"нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп "Энфилд"даги ўзига хос муҳитни соғинишини тан олди.
Айни вақтда германиялик мутахассис "Ред Булл" тизимида футбол йўналиши раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда.
"Мен ҳар куни уйғонганимда айнан шу муҳит керак, деб ўйламайман, аммо уни соғинаман. Бу менга жуда ёқарди.
Мен кўп ишлайман ва ишлашни хоҳлайман. Ҳозирги фарқ шундаки, уч кун ишлаб, кейин тўрт кун ҳеч нарса қилмаслигим ҳам мумкин. Бу ҳаётимдаги энг яхши ҳолат.
Мен ишламаслик учун туғилмаганман. Аммо ҳаётдан яна нимадир олиш учун бошқача йўл топишим керак эди", — деди Клопп.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ