Каземирога 4 та клуб қизиқиш билдирмоқда
- 25-декабр 2025, 23:18
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Нуфузли Caught Offside нашри "Манчестер Юнайтед" аъзоси Каземиронинг келажаги ҳақида маълумот берди.
Манбага кўра, футболчининг хизматларига тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда. Булар "Коламбус Крю", "Ан-Наср", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ҳисобланади. "Қизил иблислар" эса Каземиро билан шартномани фақатгина у маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлган тақдирда узайтиришга тайёр.
Маълумот учун, жорий мавсумда бразилиялик ярим ҳимоячи МЮ сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ