Каррагер: "Тоттенxэм"нинг АПЛда қолишига ишонч йўқ"
- 13-апрел, 11:49
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Тоттенxэм"нинг Англия Премьер-лигасида жон сақлаб қолишига шубҳа билан қарамоқда.
Айни пайтда "шпорлар" жадвалнинг 18-поғонасини эгаллаб турибди ва хавфсиз ҳудуддан икки очко ортда қолмоқда.
Каррагернинг фикрича, жамоанинг ҳозирги ўйини билан элита дивизионда қолиб кетиши жуда қийин.
"Бунга ишониш қийин. Кўринишидан, "Тоттенxэм" ҳақиқатдан ҳам қуйи лигага тушиб кетади. Жон сақлаш учун курашаётган бошқа жамоаларда камида қандайдир устунлик бор.
Тақвимга қарасангиз, "Тоттенxэм" учун қулай ўйиндек туюлади. Аммо улар жуда ёмон. Ҳозирги "Тоттенxэм" барча учун қулай рақибга айланган.
"Вулверхэмптон" охирги ўринда кетмоқда. Ростдан ҳам "Тоттенҳэм" ғалаба қозонади, деб ўйлайсизми? Бунга деярли имконият йўқ", — деди Каррагер.