Каррагер: "Ливерпуль" 5-6 та гол ҳам ўтказиб юбориши мумкин эди"
- Бугун, 12:47
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Чемпионлар лигаси чорак финалида ПСЖга қарши илк беллашувдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга баҳо берди.
"Гўё қуйи дивизион жамоасини томоша қилгандек таассурот қолди. Қайсидир маънода бу ҳатто яхши натижа ҳам, чунки "Ливерпуль" 5-6 та гол ўтказиб юбориши ҳам мумкин эди.
Икки жамоа ўртасидаги фарқ ҳайратланарли даражада катта. Айниқса, ўтган мавсумни ҳисобга олсак, бу янада яққол кўринади. Ўшанда "Энфилд"даги жавоб баҳси ҳақиқий кескин руҳда ўтган, майдонда икки топ-клуб тўқнашган эди.
Шундан кейин "Ливерпуль" трансферлар учун 450 миллион фунт сарфлади. Бу, эҳтимол, ПСЖ ёзги танаффусда сарфлаган маблағдан анча кўп.
Шундай катта тафовутни кўриш хавотирли. Беихтиёр: "Бу ҳолатга қандай келиб қолди? Нега барчаси шунчалик ёмонлашди?" деган савол туғилади", — деди Жейми Каррагер.