
Канте "Реал"га ўтмоқчи
- 15-декабр 2019, 15:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте фаолиятини "Реал"да давом эттиришни хоҳламоқда. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли франциялик футболчи мавсум якунлангач “аристократлар” сафидан кетмоқчи ва у ўзини “қироллик клуби”да ўтишни хоҳламоқда.
Маълумот учун, Канте “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ