Камолиддин Мамажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум!
- 22-апрел 2023, 18:36
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Хабарингиз бор, 11 май куни Тошкент шаҳрида ММА кечаси ташкил этилади. "Fight-Night Gladiators" турнирида юртимизнинг кўзга кўринган ММА жангчилари қаторида, МДҲ давлатларидан ташриф буюрган, савияли спортчилар октагонга кўтарилади.
Жумладан, Абдуқодир Абдуворисов, Машрабжон Рўзибоев каби истеъдодлар ҳам навбатдаги жангларини ўтказади. Бугунга келиб, яна бир қарама-қаршилик маълум бўлди. Ярим оғир вазн тоифасида икки ўзбекистонлик жангчи, "Nursulton Team" клуби аъзоси Камолиддин Мамажонов ва Ўктам Абдуҳолиқов ўзаро баҳс юритишади.
Маълумот учун, Мамажонов профессионал фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган. Рекордидан 3 мағлубият ҳам ўрин олган. Абдуҳолиқов эса 2 та жанг ва ҳар иккисида ғалаба қозонган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ