Жанубий Корея. Олег Зотеевнинг голи жамоасига мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди (видео)
- 7-март 2021, 16:39
- Shahzod
- 0
- Футбол
Бугун Жанубий Корея К2 Лигасида 2-тур ўйинлари якунига етди. Ҳамюртимиз Олег Зотеев фаолият олиб борадиган "Жоннам Дрэгонз" жамоаси ўз майдонида "Геонгнам"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, учрашувдаги ягона голга айнан Зотеев муаллифлик қилди. Бугунги ғалабадан сўнг "аждарлар" ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ