Жамоа борми? Хаби Алонсо ишга қайтишга тайёр
- Бугун, 06:54
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испаниянинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо ёзда яна ишга қайтишни режалаштирмоқда ва унинг Премьер-лигада иккита эҳтимолий варианти бор.
Алонсо “Реал”да ярим мавсум ишлаганидан кейин январь ойидан ишдан бўшатилган ва шундан бери бекор юрибди.
Хаби Алонсога яқин манбаларнинг тасдиқлашича, мураббий мажбурий танаффусини якунлаб, янги ишга киришишга тайёрланмоқда.
44 ёшли испаниялик мутахассис мавсум якунида катта босим остида бўлган “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот ўрнига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Ўтган ҳафта охирида “Ливерпуль” Англия кубогидан шов-шувли тарзда чиқиб кетди, жамоа “Манчестер Сити”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва ҳозир Слот ишдан бўшатилишдан қутулиши учун Премьер-лигада “топ-5”га кириши керакдек кўринмоқда.
Шунингдек, Алонсо “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўрнига ҳам номзод сифатида кўрилмоқда. Гвардиола клубни тарк этиш ҳақида ўйламоқда, аммо якуний қарорни фақат Премьер-лига мавсуми тугагач қабул қилади.