Исроил Мадримов билан спарринг қилган боксчи энди ундан ўтиб кетди
- 10-апрел 2022, 18:13
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтди. Америка Қўшма Штатлари Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ушбу камар учун Себастиан Фундора ва Эриксон Лубин баҳс олиб борди. Лубин очколар бўйича олдинда бўлсада, 9-раундга келиб юзидаги жиддий жароҳатлар сабаб унинг бурчаги жангни рад этди ва шу тариқа Фундора камар билан бирга мажбурий даъвогар мақомига ҳам эга бўлди. Бугунги ғалабадан сўнг Фундоранинг статистикаси 19-0 (13КО) кўриниш олган бўлса, Лубинда бу кўрсаткич 24-2 (17КО)га ўзгарди.


Ушбу вазн тоифаси WBА йўналишида мажбурий даъвогар номи Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишель Соро (35-3-1, 24КО) реванш баҳсида аниқланади.
Ҳозирда супер ярим ўрта вазн WBC, WBА, IBF чемпионлик камарлари Жермелл Чарлога (34-1-1, 18КО), WBО чемпионлик камари Брайан Кастаньога (17-0-2, 12КО) тегишли. Улар ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги 14 май кунига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Себастиан Фундора ва Исроил Мадримов 2019 йилда ўзаро спаррингда ишлаган.