
Ислом Махачев: "Царукянни 2-раунддаёқ мағлуб этаман"
- 5-декабр 2024, 18:55
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев (26-1) россиялик Арман Царукян (22-3) билан реванш жанги олдидан ижтимоий тармоқда ўз фикрини билдирди.
"Бу ажойиб тўқнашув бўлади. Царукян осон рақиб эмас. Бироқ мен уни 2-раунддаёқ мағлуб этаман", - деб ёзди Махачев Х (собиқ Тwиттер)да.
Эслатиб ўтамиз, Ислом ва Арман жанги 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган "UFC 311" турнирида ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ