
"Ишончим комил, Лео зўр футболчи эканини исботлайди!"
- 20-январ 2022, 20:00
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Айни пайтда ижара асосида "Спортинг"да ҳаракат қилаётган Пабло Сарабия жамоа юлдузи Лионель Мессининг ҳолати ҳақида фикр билдирди:
"Мен у билан кўп гаплашмаганман, аммо у бошиданоқ менга жуда яхши муносабатда бўлди. Спортчи ҳар қандай ҳолатга мослашиши учун вақт талаб этилади.
Ҳозир Месси мослашув жараёнида. Бироқ ишончим комил-ки, Лео зўр футболчи эканини исботлайди".
34 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум аввалида Каталониядан Парижга кўчиб ўтганди. Бу вақт оралиғида у 16 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол ва 5 ассист муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ