Иржи Прохазка "UFC 317" турнирида иштирок этмаслигининг ноодатий сабабини айтиб ўтди
- 14-май 2025, 17:15
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Чехиялик ММА устаси Иржи Прохазка "UFC 317" мусобақасида нима учун иштирок этмаслигини айтди.
"Менга Лас-Вегасдаги турнирда жанг ўтказишни таклиф қилишган эди, бироқ университет имтиҳонлари туфайли буни рад этдим. Чунки айнан шу нарса мен учун актуал" - деди Прохазка.
Маълумот учун, Иржи Брно шаҳридаги Масариков университетининг "Хавфсизлик ва стратегик тадқиқотлар дастури" йўналишида таҳсил олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ