Иқболжон Холдаров навбатдаги профессионал жангини ўтказди
- 22-май 2022, 09:59
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Бокс
Мексиканинг Мексикали шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Иқболжон Холдаров профессионал йўналишдаги ўзининг 3-жангида мезбон боксчи Рамос Барахас билан тўқнаш келди. Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) 6 раунд этиб белгиланган баҳс тўлиқ давом этди ва унда Холдаров очколар бўйича ғалаба қозонди. Шу тариқа унинг бу йўналишдаги статистикаси 3-0 (2 нокаут) кўриниш олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ