
"Интер"нинг етакчи футболчисида коронавирус аниқланди
- 8-октябр 2020, 10:41
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Интер"да коронавирус билан боғлиқ яна бир ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, бу сафар “нерадзуррилар”нинг словакиялик ҳимоячиси Милан Шкриньярда Covid-19 аниқланган. Дастлаб, “Интер” сафида Алессандро Бастонида ушбу касаллик аниқланган эди.
Ҳозирча клуб бу ҳақда расмий баёнот бермади. Шкриньяр Словакия терма жамоаси йиғинига жўнаб кетган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ