“Интер” каталонияликлар таклифи устидан кулди
- Бугун, 06:40
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Испания чемпионлигига яқинлашиб келаётган “Барселона” келаси мавсум олдидан таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни мўлжаллаяпти.
Каталонияликлар анчадан бери жиддий қизиқиш билдираётган футболчилардан бири “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони ҳисобланади.
“Барселона” негадир италияликлар қимматбаҳо активини арзон нархда қўйиб юборишига умид қиляпти. Ана шу мақсадда, испан гранди “Интер”га Бастони учун 50 миллион евро таклиф қилган.
Diario SPORT нашри маълумотига кўра, аммо миланликлар бу таклифни кулгига олган.
Битим “Барселона” кутганидан анча мураккаб бўлиши айтилмоқда, чунки “Интер” раҳбарияти ўз футболчисини 50 миллион евродан анча юқори баҳолаяпти.
Жорий мавсумда Алессандро Бастони “Интер” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, рақиблар дарвозасига 2 та гол урди ва жамоадошларига 6 та голли узатма берди. Унинг миланликлар билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.