
Икардининг голлари ПСЖга 3 очко келтирди
- 28-сентябр 2020, 01:53
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Франция чемпионати 5-туридан ўрин олган "Реймс" - ПСЖ учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, тезкор гол билан жамоасини олдинга олиб чиққан Мауро Икарди 62-дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Қизиғи, киритилган ҳар икки голга ҳам Килиан Мбаппе ҳаммуаллифлик қилди.
Ушбу натижадан кейин ПСЖ онлайн турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Реймс" 19-поғонани банд этмоқда.
{game}3361654{/game}
{online}3361654{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ