Ҳусанов Салоҳга “нон” бермади!
- 4-апрел, 23:47
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Англия кубоги чорак финалида “Манчестер Сити” “Ливерпуль”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ҳимоячи рақиб ҳужумчиларини тўхтатишда ишончли ўйин кўрсатди. Айниқса, биринчи бўлимда Муҳаммад Салоҳ билан бўлган дуэлда ажойиб ҳаракати орқали хавфни бартараф этди.
Беллашувдан сўнг “шаҳарликлар” мураббийлар штаби аъзоси Пеп Лейндерс Ҳусанов ўйинига юқори баҳо берди:
“Ҳусанов биринчи бўлимда ўз тезлигини яна бир бор намоён қилди. У жуда тезкор футболчи. Машғулотларда ҳам доим унинг тезлигига эътибор берамиз. Шу билан бирга, у жуда хотиржам ва ақл билан ҳимояланади. Тезлик орқа чизиқ учун катта устунлик беради.
Бутун ҳимоя чизиғи яхши ўйин кўрсатди, аммо Ҳусанов алоҳида ажралиб турди. У тўп билан олдинга чиқишдан қўрқмайди, ўйинни ўқиш қобилияти яхши. У ҳали ёш, лекин катта салоҳиятга эга ва ўсишда давом этиши керак.”
Шу тариқа, Ҳусанов яна бир бор жамоасининг муҳим футболчиларидан бири эканини исботлади.