Ҳасанбой Дўсматовнинг кейинги рақиби ким?
- 18-июн 2025, 18:59
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Икки карра Олимпиада чемпиони, ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов(6-0, 5 КО)нинг профессионал боксдаги кейинги жанги ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.
Унга кўра, чарм қўлқоп устамиз 20 июль куни филиппинлик Ричард Ласпонага (8-0, 5 КО) қарши рингга кўтарилади. Баҳс айнан қаёрда ўтказилиши ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан икки кун аввал Дўсматов Instagram саҳифасида тез кунларда янгилик бўлишини ёзиб қолдирганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ