Гвардиола: Ютолмасак, ҳаммаси тамом
- 14-март, 05:30
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“МанчестерСити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 30-тури доирасида сафарда бўлиб ўтадиган “ВестХэм”га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Ҳозир навбат “ВестХэм”га келди. Премьер-лига — энг қийин мусобақа. Биз ҳали ҳам курашдамиз ва тушунамизки, агар очко йўқотсак, ҳаммаси тугайди.
Мен ҳар доим айтганманки, охирги 10 та ўйинга яқинлашганимизда ҳар бир жамоа бирор нарса учун курашади — омон қолиш учун, Европа Лигаси учун, Конференциялар Лигаси учун, Чемпионлар Лигаси учун, чемпионлик учун.
Бу нормал ҳолат, ҳар бир ўйин муҳим. Бундан буёғига иккинчи имконият бўлмайди, - деди Гвардиола ESPN журналистларига берган интервьюсида.
АПЛнинг 29 туридан кейин “шаҳарликлар” 60 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва етакчи “Арсенал”дан етти очкога ортда қолмоқда, бироқ уларда захира ўйини мавжуд.