
Голларга бой ўтган ўйинда Португалия ғалаба қозонди. Роналдудан дубль!
- 14-октябр 2023, 01:45
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Евро-2024" саралашидан ўрин олган Португалия - Словакия учрашуви бўлиб ўтди. Унда Мартинес шогирдлари 3:2 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Дастлаб, 18-дақиқада Рамуш ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Роналду пенальтини аниқ амалга оширди. Шундан сўнг меҳмонлар жавоб қайтарди. 72-дақиқада эса Роналду дубл қилишга муваффақ бўлди. 80-дақиқада Лоботка ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин Португалия очколари сонини 21 тага етказиб олди.
{game}4044596{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ