Генри Сехудо: "Ислом Махачевнинг карьерасидаги қарорларига биргина инсон таъсир қила олади"
- 4-апрел 2025, 13:56
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC жангчиси Генри Сехудо промоушен юлдузлари Ислом Махачев ва Хабиб Нурмагомедов ҳақида гапирди.
“Ҳабиб ҳозир отасининг ролини ўйнаяпти. Бу ҳақда Али Абдель-Азиз билан гаплашгандик, у: “Агар Абдулманап тирик бўлганда эди, Хабиб нафақага чиқмасди. Бу 100% аниқ, у отасининг айтганини қилган бўларди", дея таъкидлади.
Бу гапларда жон бор. Ҳатто Махачев ҳам Хабибнинг кўрсатмаларига амал қилади. Шу сабабли, Исломнинг карьерасидаги қарорлари ўзига эмас, балки Хабиб Нурмагомедовга боғлиқ" - деди Сехудо You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев охирги жангида Ренато Мойканони 1-раундда сабмишн орқали мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ