Гандболчиларимиз жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди
- 23-ноябр 2025, 16:23
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Таиландда ганбол бўйича "IHF TROPHY" кубогининг Осиё минтақасидаги баҳслари якунланди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон У17 қизлар жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Финал баҳсида қизларимиз ҳиндистонлик тенгқурларини 48:47 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба жамоамизга келаси йил ташкил этиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ