Футзал. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэлага қарши иккинчи ўйинда майдонга тушади
- 27-июн 2021, 11:24
- 8
- Футбол
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда Венесуэлага қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00да "Юнусобод" спорт мажмуасида старт олади.
Илк баҳсда жамоалар 3:3 ҳисобида жанговар дуранг ўйнаганди. Термамиз сафидаги голларга Акбар Усмонов ва Дилшод Раҳматов (дубль) муаллифлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан ўрин олган. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларга Россия, Гватемала ва Миср терма жамоалари рақиблик қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ