"Futures Cup" турнири. Илк кунда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилди
- 9-март, 14:48
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Куни кеча Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнири старт олди. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этмоқда. Илк кунда 4 нафар вакилимизнинг жанглари режалаштирилган эди.
-54 кг вазнда бўлиб ўтган Сабрина Чакоманова ва хитойлик Ванг Яоруню иштирокидаги баҳс қизғин тарзда бўлиб ўтди. Якунда вакиламиз рақибасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Абдуғани Ёрқинжонов ҳам кейинги босқичда. Боксчимиз -50 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, арманистонлик Киракосян Тиграндан 5:0 ҳисобида устун келди.
-60 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Бобомурод Боймирзаев Гонконг боксчиси Ордонез Жефетга имкон қолдирмади. 5:0.
Сўнгги баҳсда, -70 кг вазнда Саидхўжа Садиллахўжаев Янги Зеландия вакили Коллиер Ноани 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.