“Евро”дан қуруқ қолган юлдузлар
- 23-ноябр 2023, 09:02
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
2024 йили Германияда бўладиган Европа чемпионатининг саралаш турнири якунланди. Англиялик экспертлар қитъа миқёсидаги энг нуфузли мусобақада қатнашмайдиган беш нафар энг машҳур АПЛ юлдузлари рўйхатини тузди.
Эрлинг Холанд – Норвегия
Европа футболининг энг сермаҳсул ҳужумчиси саралаш турнирларида олтита тўп киритганига қарамай, ўз терма жамоасини Европа чемпионатига олиб чиқолмади.
Александр Исаак – Швеция
Швециялик ҳужумчи жароҳати туфайли ўз мамлакати терма жамоасига ёрдам бера олмади. Исаак саралаш мусобақасида учта ўйинда қатнашиб, икки йил ичида битта гол урди холос.
Эван Фергюсон – Ирландия
19 ёшли ҳужумчи Гибралтар дарвозасига иккита тўп киритган бўлса-да, Франция, Нидерландия ва Греция футболчиларига қарши ўйнашда тажрибасизлик қилди.
Мартин Эдегор – Норвегия
Холанд ва Эдегор қанчалар зўр ўйнамасин, Норвегия терма жамоасининг қолган ўйинчилар вазифани бажаришга қодир эмас.
Деян Кулусевски – Швеция
“Тоттенхэм” етакчиси “Евро-2024” саралашда саккизта учрашувда битта гол ва иккита ассист қайд этди. Саккизта ўйиндан учтасидагина ғолиб бўлган шведлар Европа чемпионатини телевизорда томоша қилади.