Эрон чемпионати. "Персеполис" Сергеев ва Ўрунов майдонга тушган баҳсда мағлуб бўлди
- 18-январ, 18:01
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Эрон чемпионатининг 16-туридан ўрин олган баҳсда "Сепахон" ўз уйида "Персеполис"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушиб, 66-дақиқада захирага олинди. Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Игорь Сергеев эса иккинчи тайм аввалида ўйинга қўшилиб, дебют учрашувини ўтказди.
Маълумот учун, айни пайтда теҳронликларнинг жамғарган очколари сони 28 тага етди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ