
ЕЛ. Аввал "Барса", энди эса "Вест Хэм" махф этилди! "Айнтрахт" финалда
- 6-май 2022, 02:02
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Европа лигаси ярим финалидан ўрин олган "Айнтрахт" - "Вест Хэм" учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Рафаел Сантос Борре томонидан 26-дақиқада киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Маълумот ўрнида, илк беллашувда ҳам франкфуртликлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Шу тариқа, "Айнтрахт" Европа лигаси финал йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ