ЕЧЛ. Мадриддаги дастлабки учрашувда "Бавария" ғалаба қозонди
- 8-апрел, 01:53
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди.
"Реал Мадрид" ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Дастлаб, 41-дақиқада Луис Диас ҳисобни очган бўлса, 46-дақиқада Харри Кейн жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
Кетма-кет ҳужумлардан сўнг эса мезбонлар футболчиси Килиан Мбаппе 74-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқаларда жамоалар бошқа гол ура олмади.
Маълумот учун, жавоб учрашуви кейинги ҳафта Германияда бўлиб ўтади.
Лига чемпионов
vs
FC Bayern München won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ