Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг ярим финалида Мўғулистонга қарши татамига чиқади
- 31-август 2025, 16:04
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги дунё биринчилигининг аралаш жамоавий баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига қадар Францияни 4:1, Қозоғистонни 4:3 ҳисобида енгди. Энди ҳамюртларимиз ярим финалда мўғулистонлик дзюдочиларга қарши татамига чиқади.
81 кг: Иномжон Баҳодиров — Темуулен Баяржавҳлан
+63 кг: Умида Ниғматова — Маралмаа Ҳурелчулуун
+81 кг: Алибек Дурдиев — Амартувшин Намсрайжав
-48 кг: Динора Ҳасанова — Мишил Алтаншагай
-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров — Тегш-Очир Нармандаҳ
-63 кг: Мафтуна Аҳмедова — Тсендбазар Машбат
Маълумот учун, Мўғулистон 1/8 финалда Хитой Тайпейини 4:2, 1/4 финалда анча кучли ҳисобланган IJF байроғи остида қатнашаётган россиялик дзюдочиларни 4:3 ҳисобида мағлуб этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.