Диего Симеоне Кукурельяни "Атлетико"га олиб келишни истамоқда
- 2-апрел, 01:46
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Челси" ҳимоячиси Марк Кукурелья "Атлетико Мадрид" қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда TheHardTackle нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мадридликлар Кукурельяни Диего Симеоне ўйин услубига мос тушадиган идеал футболчи деб ҳисобламоқда. Бироқ испаниялик ҳимоячи "аристрократлар" учун муҳим футболчилардан бири саналади ва шу сабабли унинг трансфери кам эҳтимолли деб баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Марк лондонликлар сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Маълумот учун, унинг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ