Диего Симеоне: "Энди бор эътиборимизни Чемпионлар лигасидаги учрашувга қаратишимиз зарур"
- 5-апрел, 14:23
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 30-турида "Барселона"дан қабул қилинган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Четлатиш билан боғлиқ вазият ҳақида гапиришни истамайман. Биз 1:2 ҳисобида ютқаздик, шунинг учун бу ҳақда нима дейишимизнинг аҳамияти йўқ. Келинг, конструктив мавзуда суҳбатлашайлик. Вазият шунчалик аниқ эдики, уни муҳокама қилишнинг ҳожати ҳам йўқ.
Биринчи бўлим жуда яхши ўтди. Биз яна битта гол уришимиз мумкин эди. Уларда ҳам Ямалнинг устунга теккан зарбаси бўлди. Иккинчи бўлимда, таркибимизда кўп ёш футболчилар бўлгани ва бир киши кам қолганимизга қарамай, муносиб ўйин кўрсата олдик. Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Йигитлар жуда яхши баҳс ўтказишди. Энди эътиборимизни Чемпионлар лигасидаги учрашувга қаратамиз.
Менимча, улар Кубокдаги каби ўйнайди ва ўз майдонида ташаббусни қўлга олади. Улар ҳужум қилиш ва устунликка эришиш учун гол уришга ҳаракат қилади. Ўйин бошқача кечишини тасаввур қилмайман.
Қандай кечишини кўрамиз. Биз бугунгидек ажойиб ўйин ўтказишимиз керак. Кубокдаги жавоб баҳсида қийналган эдик, улар бизга ўйлаш учун вақт қолдирмаганди. Тўпни эркин айлантириш ёки хавфли вазият яратиш имконини беришмаган, фақат биринчи бўлимда Лукманнинг имконияти бундан мустасно. Бу ҳозиргача энг қийин ўйинлардан бири бўлди.
Нико билан боғлиқ эпизод камида сариқ карточкага тортарди, у вазиятга улгурмаганди. Бу аниқ иккинчи сариқ карточка эди. Менга айтишларича, эҳтимол Ламин Ямалда офсайд бўлган, шуни илинж сифатида кўриш мумкин, аммо вазият жуда аниқ эди.
Нико яхши ўйин кўрсатди. Фақат карточка билан боғлиқ эпизодни ҳисобга олмаганда, мен унинг ҳаракатларидан жуда мамнунман. Яна такрорлайман, бу тўғридан-тўғри қизил карточка эмас эди", — деди Симеоне.