
"Дэвис Кубоги". Ўзбекистон ва Туркия қарама-қаршилигида учинчи баҳс якунига етди
- 5-март 2022, 14:34
- 0
- Теннис
"Дэвис Кубоги" I гуруҳ плей-офф босқичи учрашувлари пойтахтимизда ўтказилмоқда.
Бироз аввал Ўзбекистон - Туркия қарама-қаршилигида 3-баҳсда жуфтлик беллашувлари ўтказилди. Унда вакилларимиз Сергей Фомин ва Санжар Файзиев туркиялик теннис усталари Алтуғ Челикбилек ҳамда Эрель Янкига қарши кортга чиқди.
1 соат 14 дақиқа давом этган баҳсда ҳамюртларимиз 6:2, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Ўзбекистон - Туркия қарама-қаршилигида ҳисоб 2:1га ўзгарди.
Ҳозирча теннисчиларимиз олдинда бормоқда. Айни пайт 4-баҳс давом этмоқда.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ