Де Йонг Нидерландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
- 3-март 2023, 18:21
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
ПСВ ҳужумчиси Люк де Йонг Нидерландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
"Мен халқаро футболдаги фаолиятини якунлайман. Бу катта шараф эди. Нидерландия терма жамоасига барча хотиралар учун раҳмат", — деб ёзди 32 ёшли футболчи ижтимоий тармоқда.
Де Йонг "учар голландлар" сафида 39 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳужумчи саккизта гол урди ва шерикларига битта самарали узатмани амалга оширди.
ЖЧ-2022да Люк Нидерландия терма жамоасининг Аргентинага қарши чорак финалда мағлуб бўлган ўйинда иштирок этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ