Де Йонг Голландия - Англия учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди
- 7-июн 2019, 08:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Аввал хабар берганимиздек кеча Голландия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси иккинчи ярим финал жуфтлигида Англияга қарши баҳс олиб борди. Гарчи биринчи бўлиб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
УЕФА эса Френки де Йонгни ушбу учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топди. Таъкидлаш керакки, у ўйин давомида 10та якка курашларда ғолиб чиқди, унинг оширган 105та узатмасидан 96% аниқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, энди Голландия мусобақа финалида Швейцарияни енган Португалияга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ