Чили Россия билан яна бир ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин!
- 16-ноябр 2025, 12:09
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Чили терма жамоаси ўз уйида Россияга қарши жавоб ўртоқлик ўйинини ўтказишга тайёр. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
"Биз Россияни Чилида қабул қилишдан жуда хурсанд бўлардик", - деди Чили вакиллари "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюда. Россия ва Чили ўртасидаги ўртоқлик ўйини 15 ноябр, шанба куни Сочидаги "Фишт" стадионида бўлиб ўтди. Валерий Карпин шогирдлари ўз уйида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йил феврал ойидан бери ФИФА ва УЕФАнинг қўшма қарори билан халқаро мусобақалардан четлатилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ