"Челси" мухлислари учун битта яхши ва битта ёмон хабар бор!
- 11-апрел 2022, 19:06
- 0
- Футбол
"Челси" футболчиси Сесар Аспиликуэта коронавирусдан тузалиб, сафга қайтди. Шу тариқа, у жамоаси билан бирга "Реал"га қарши ўйин учун Мадридга бориши мумкин.
Аввалроқ, "аристократлар" сардори вирусдан тўлиқ тузалмаса, чемпионлар лигаси қайдномасидан тушиб қолиши мумкинлиги айтилган эди. Бироқ бугун чиққан хабарларга кўра, у тикланишга муваффақ бўлган.
Шунга қарамай, Лондон клубида йўқотиш ҳам мавжуд. Клуб ҳужумчиси Ромелу Лукаку жароҳат сабаб Мадридга бормайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Челси" ўртасидаги ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви 12-дан 13 апрелга ўтар кечаси 00:00да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ