"Челси" футболчисига уч гранд даъвогар: "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" кузатмоқда
- 6-апрел, 13:36
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Челси"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жош Ачимпонг Европанинг қатор топ-клублари қизиқиш доирасига тушди. Хабарларга кўра, 19 ёшли футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози бўлиб, ёзда жамоани тарк этиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, англиялик футболчининг атрофидагилар билан аллақачон "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" вакиллари боғланган. Клублар иқтидорли ҳимоячининг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда.
Transfermarkt порталида Ачимпонгнинг бозор қиймати 25 миллион евро этиб баҳоланмоқда. Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда ёш футболчи "кўклар" сафида барча мусобақалар доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.