"CAFA Nations Cup 2025". 2-турдан сўнг гуруҳимизда ким етакчи?
- 3-сентябр 2025, 02:00
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, "CAFA Nations Cup 2025" турнири А гуруҳининг 2-тур беллашувлари ҳам бўлиб ўтди.
Дастлаб, Карлуш Кейруш бошқарувидаги Ўмон терма жамоаси биринчи турда Ўзбекистон билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан эди. Навбатдаги турда эса Қирғиз Республикасини 2:1 ҳисобида таслим этди.
Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамиз эса "Олимпик" стадионида бу гал Туркманистонни қабул қилиб, худди Ўмон каби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Пахтакор" ҳужумчиси Игор Сергеевнинг 2 голига Дидар Дурдиев бир марта пенальтидан унумли фойдаланиб, жавоб берди.
Ушбу тўқнашувлардан сўнг гуруҳимиздаги ҳолат билан танишинг!

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ