SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Сурхон Термеz
2 - 1
Машъал
Сурхон ТермеzСурхон Термеz
МашъалМашъал
Тугаган
2
1
Тугаган
Бухара
0 - 1
Пахтакор
БухараБухара
ПахтакорПахтакор
Тугаган
0
1
Биринчи бўлим
Бёрнли
0 - 1
Манчестер Сити
БёрнлиБёрнли
Манчестер СитиМанчестер Сити
Биринчи бўлим
0
1
Биринчи бўлим
АФК Борнмут
0 - 0
Лидс Юнайтед
АФК БорнмутАФК Борнмут
Лидс ЮнайтедЛидс Юнайтед
Биринчи бўлим
0
0
Тугаган
Динамо Москва
0 - 1
Рубин Казань
Динамо МоскваДинамо Москва
Рубин КазаньРубин Казань
Тугаган
0
1
Тугаган
Локомотив Москва
0 - 0
Зенит
Локомотив МоскваЛокомотив Москва
ЗенитЗенит
Тугаган
0
0
Иккинчи бўлим
Телстар
3 - 1
Спарта Роттердам
ТелстарТелстар
Спарта РоттердамСпарта Роттердам
Иккинчи бўлим
3
1
Танаффус
Мидлсбро
1 - 0
Шеффилд Уэнсдей
МидлсброМидлсбро
Шеффилд УэнсдейШеффилд Уэнсдей
Танаффус
1
0
Танаффус
Бирмингем Сити
2 - 1
Престон Норт Энд
Бирмингем СитиБирмингем Сити
Престон Норт ЭндПрестон Норт Энд
Танаффус
2
1
Биринчи бўлим
Чарльтон Атлетик
1 - 1
Ипсвич Таун
Чарльтон АтлетикЧарльтон Атлетик
Ипсвич ТаунИпсвич Таун
Биринчи бўлим
1
1
Танаффус
Шеффилд Юнайтед
0 - 3
Блэкберн Роверс
Шеффилд ЮнайтедШеффилд Юнайтед
Блэкберн РоверсБлэкберн Роверс
Танаффус
0
3
Биринчи бўлим
ФК Барселона
0 - 0
Сельта де Вига
ФК БарселонаФК Барселона
Сельта де ВигаСельта де Вига
Биринчи бўлим
0
0
Тугаган
Эльче
3 - 2
Атлетико Мадрид
ЭльчеЭльче
Атлетико МадридАтлетико Мадрид
Тугаган
3
2
Иккинчи бўлим
Реал Сосьедад
0 - 1
Хетафе
Реал СосьедадРеал Сосьедад
ХетафеХетафе
Иккинчи бўлим
0
1
Тугаган
Оренбург
2 - 1
ФК Нижний Новгород
ОренбургОренбург
ФК Нижний НовгородФК Нижний Новгород
Тугаган
2
1
Тугаган
Пари Сен-Жермен
2 - 0
Нант
Пари Сен-ЖерменПари Сен-Жермен
НантНант
Тугаган
2
0
Биринчи бўлим
Лацио
0 - 0
Аталанта
ЛациоЛацио
АталантаАталанта
Биринчи бўлим
0
0
Тугаган
Ан-Насср
5 - 1
Аль-Ахли Доха
Ан-НассрАн-Насср
Аль-Ахли ДохаАль-Ахли Доха
Тугаган
5
1
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Маҳмуд Махамаджонов: "Биз у ерга шунчаки бормаймиз, ғалаба учун борамиз"
  • Бугун, 00:04
Авто/МотоAli Ahmadxo’jayev
Формула-1 регламентига ўзгартиришлар киритилди: Энди пойгалар қандай ўтказилади?
  • 22-апрел, 20:31
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Ҳамма ғалабага ташна...ми ёхуд Суперлигада томошабоп тўқнашувларга тайёрмисиз?
  • 22-апрел, 00:44
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Энг зўри Ҳусанов! Англияда неча нафар осиёлик футболчи бор?Футбол
  • 22-апрел, 07:16
  • 0
Энг зўри Ҳусанов! Англияда неча нафар осиёлик футболчи бор?
Гвардиола Ҳусановнинг жамоа учун аҳамиятини белгиладиФутбол
  • 22-апрел, 17:13
  • 0
Гвардиола Ҳусановнинг жамоа учун аҳамиятини белгилади
Расман: Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га тўлиқ трансфер қилиндиФутбол
  • 22-апрел, 17:58
  • 0
Расман: Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га тўлиқ трансфер қилинди
Суперлига. Бугун 9-тур старт оладиФутбол
  • 22-апрел, 03:37
  • 0
Суперлига. Бугун 9-тур старт олади
Про лига. 4-тур учрашувлари якунланди. Турнир жадвалидаги холат билан танишингФутбол
  • 22-апрел, 00:23
  • 0
Про лига. 4-тур учрашувлари якунланди. Турнир жадвалидаги холат билан танишинг

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Бу мавсумдаги МЮ зўр эмас. Шунчаки, "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Челси" ёмонроқ эди!
  • #Манчестер Юнайтед
  • #АПЛ
  • #Брайтон

Бу мавсумдаги МЮ зўр эмас. Шунчаки, "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Челси" ёмонроқ эди!

  • 5-май 2023, 04:07
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол

АПЛ 28-туридан ўрин олган қолдирилган беллашувда "Брайтон" ўз майдонида МЮни қабул қилди. Ўйиннинг биринчи таймида "Юнайтед" рақибга нисбатан ҳужумкорроқ ўйин кўрсатди ва хавфли вазиятлар яратди. Бироқ умумий картинада барибир тенглик гувоҳи бўлдик.

Баҳснинг сўнгги декадасида, аниқроғи, 80-дақиқалардан сўнг мезбонларни тўхтатиб бўлмади. Захирадан майдонга тушган Марч, япониялик чаққон Митома ҳамда аллақачон катта футболчига айланиб улгурган Макалистер триоси сўнгги дақиқаларда МЮ мудофааси атрофида анча шовқин кўтарди ва бунинг натижаси ўлароқ пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Алексис 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва "Брайтон" МЮ устидан ғалаба қозонди.

Номлар жиҳатдан МЮ устун, 3 очко ҳам айнан уларга кўпроқ керак эди. Сабаби, 3-ўрин учун ҳамда 4-ўринни мустаҳкамлаш учун курашяпти манкуниаликлар. Бу вазиятда қайси жамоа кўпроқ ҳужумкорлик намойиш этиши керак эди? Албатта, МЮ.

Тен хаг жамоаси дурангни ушлашга ҳаракат қилдими ёки "Брайтон" чиндан ҳам ҳужумга ўтишга қўймадими? Билмадим. Аммо ҳар икки ҳолатда ҳам айбдор тен Хаг. Мавсум аввали ва охиридан келиб чиқиб хулоса қилсак, нидерландиялик мутахассис ҳамон аниқ бир услубга эга кучли жамоа ярата олмаганига гувоҳ бўламиз.

erik

"Севилья" - МЮ баҳсида "қизил иблислар" 62 фоиз тўп устунлигига эга бўлди ва якунда йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. "Брайтон"га қарши бўлиб ўтган ўйинда эса "чайкалар" тўп назоратида устун эди ва 1:0 ҳисобида тен Хаг шогирдларидан устун келди. Ҳужумкор футбол намойиш этаётган жамоа ҳам, қарши ҳужумларга таяниб ўйнаётган жамоа ҳам "Юнайтед"дан устун келяпти. Хоҳлаганича ўйнаб ютишяпти, дегани бу. Тўғри, таркибдаги йўқотишларнинг қиймати юқори. Аммо биз ҳозир МЮнинг "Севилья" ва "Брайтон"га қарши ўйинларига тўхталиб ўтдик. Шу йўқотишлар билан ҳам "қизил иблислар" бу типдаги жамоаларни ютиши лозим эди.

Агар мавсум якунига қадар "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида "Юнайтед"ни қувиб ўтса, ҳайрон қолмайман. МЮда 5 та, мерсисайдликларда эса 4 та ўйин ва 4 очколик фарқ. Бу сезиларли, аммо темп нуқтаи назаридан олсак, Клопп шогирдлари сўнгги беллашувларда ҳақиқий топ клуб статусига мос ўйин кўрсатяпти. МЮ эса адашиб кучли тўртликда юрган ва охир-оқибат барибир Европа лигасида қатнашадиган айрим "ёқимтой" жамоалар каби ҳаракат қилмоқда. Уларни худди 3-4 йил аввалги "Лестер"га ўхшатяпман.

ппавп

"Реал" ЕЧЛнинг гуруҳ босқич ўйинларида очко йўқотиши, мағлуб бўлиши ва гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқиши мумкин. Аммо плей-оффда жамоа асл кучини кўрсатади. "Сити" мавсум давомида АПЛда кўп қоқилиши мумкин. Шундай бўлса-да, охирги турларда мана неча мавсумдирки салкам максимал очколарни қўлга киритиб келмоқда. "Боруссия"нинг "югургани" ҳам "Бавария" билан ўйингача! Ҳар мавсум улар қайсидир паллаларда мюнхенликлардан ўзиб кетади ва охир-оқибат барибир қайси жамоа чемпион бўлишини ўзингиз биласиз.

Агар бу мавсум МЮ ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқса, бу улардаги прогресс, демаган бўлардим. Шунчаки, "Ливерпуль" стабил бўлмаган мавсум ўтказди. Шунингдек, "Тоттенхэм" ва "Челси"да кичик инқироз рўй берди. Тен Хаг жамоаси мавсумнинг қайсидир қисмида фурорт кўтарди. Бу ҳолат муддатли эйфория эди. Охирги учрашувлар бу фикримнинг исботи бўла олади. Қилинадиган ишлар ҳали кўп. Кимларнидир сотиш ва яна кимларнидир олиш керак. Яна бир мавсум натижалар қониқарли бўлмаса, мураббий ўзгаради. Узоқ вақтдан буён давом этаётган абсурд жараён. 

f_tHCyxZQIEMH9Cli0PTN4f3N68fAcV2

"Қизил иблислар" жуда кўп трансферларга қўл уради ва мураббийлар тинимсиз алмашади. Янги келган мутахассисга ўз услубига мос футболчи керак бўлади ва айрим эски юлдузларнинг жамоага кераги бўлмай қолади. Келишмовчиликлар вужудга келади, ички муҳит бузилади. Бу каби такрорий ҳолатлар натижаларда ҳам такрор ва такрор ўз аксини топади. Муваффақиятсизликнинг ажойиб механизми. Муваффақият механизми яратилиши ва ишлаши учун сабр даркор. Олдин англа, кейин танла!
 



                                                                                                                                          Худайқулов Карим мақоласи 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ