Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум
- 9-апрел 2025, 11:55
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Доривал Жуниор истеъфога чиқарилганидан кейин Бразилия терма жамоаси бош мураббийсиз бўлиб турибди. "UOL Esporte" нашри хабарига кўра, Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубининг амалдаги мураббийи Хорхе Жезус Бразилия терма жамоасининг янги бош мураббийига айланади.
Манбага кўра, Бразилия футбол федерацияси раҳбарияти "Ал-Ҳилол"га мураббий учун 2,5 миллион евро тўлайди. Қайд этилишича, 70 ёшли португалияликнинг терма жамоадаги маоши Саудия Арабистонидагидан тахминан беш баравар кам бўлади.
Маълумот учун, "пентакампеонлар" "ЖЧ-2026 саралаши" турнири якунланишига тўрт тур қолганида 21 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бразилияликлардан юқорида Уругвай, Эквадор ва Аргентина жойлашган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ