Бокс. Ливерпулдаги жаҳон чемпионати ҳақида нималар маълум?
- 25-август 2025, 13:24
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳри катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. Ушбу жаҳон биринчилигида 60 та давлатдан 500 дан ортиқ боксчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Жангларнинг саралаш ва чорак финал босқичлари 4-10 сентябрга белгиланган. 12-13 куни бўлса, ярим финал учрашувлари ўтказилади. Финаллар 14 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Баҳслар “Bank Arena” мажмуасида ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ