"Бавария" хавбекни осонлик билан қўйиб юбормоқчи эмас
- 5-июл 2020, 17:51
- 0
- Футбол
"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Тьяго Алькантарани жамоада олиб қолиш учун барча ишни амалга ошириши ҳақида айтиб ўтди.
"Сен маълум савияга етганингдан сўнг, ўзинг учун янги марралар қўясан. Тьягода ҳам шундай. У "Барселона" ва "Бавария"да тўп сурди. Энди эса ўзини янги лигада синаб кўрмоқчи. Бу нормал ҳолат. Мен Алькантарани олиб қолиш учун барча ишни амалга ошираман. У клуб режаларига киради", - дейди мураббий.
Жорий мавсумда Алькантара Бундеслига баҳсларида 24 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ