“Барселона” Кройф давридаги рекордлардан бирини янгилади
- 17-март, 11:21
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” Испания Ла Лигасининг 28-турида “Севилья” устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа жамоа жорий мавсумдаги Испания чемпионатининг ҳар бир учрашувида гол урди.Каталонияликлар мағлуб бўлишган ўйинларда ҳам майдонни голсиз тарк этишмаяпти.
Ушбу натижа билан улар 1991/1992-йилги мавсумдаги рекордни янгилашди, ўшанда Испан гранди ички чемпионатнинг дастлабки 27 та ўйинида гол урган. Аммо ўша мавсумда Йохан Кройф қўл остидаги жамоа 28 та ўйиндан сўнг 57 та гол урганди, ҳозир эса Флик билан бу кўрсаткич 77 тага етган.
Тўғри, “кўк-анорранглигилар”да бу борада ажралиб турадиган яна бир мавсум бор (2012/2013). Ўшанда улар чемпионатнинг барча ўйинида гол киритган.
Абдувалиев Азизжон
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ