"Барселона" Ферран Торрес бўйича бир қарорга келди
- 11-апрел, 14:01
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Барселона" жамоа футболчиси Ферран Торрес бўйича аниқ бир қарорга келди. Бу ҳақда "Sport es" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Каталония клуби футболчини сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган. Клуб раҳбариятининг фикрича, Торреснинг трансфери жамоани трансфер бозоридаги фаолиятини давом эттиришга ёрдам беради.
Ферраннинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 50 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун,26 ёшли футболчи жорий мавсум испан клуби сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 16 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ