"Барселона" "Бенфика" вингерини сотиб олмоқчи
- 1-апрел, 12:36
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Бенфика" жамоасида ўйнаётган Андреас Шельдеруп фаолиятини Испаниянинг энг яхши клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Барселона" 21 ёшли скандинавиялик футболчига қизиқмоқда. "Кўк-анорранглилар" норвегияликни чап қанот ҳужумчиси сифатида кўриб чиқмоқда. Португалия клуби Андреасни 20 миллион еврога сотишга тайёр.
Шельдеруп бу мавсумда Португалия лигасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урган ва учта голли узатма берган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ