"Барселона" Бастони трансферига жиддий киришди
- 28-март, 13:53
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Барселона" ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Унинг маълум қилишича, каталонияликлар аллақачон "Интер" ҳимоячисининг вакиллари билан эҳтимолий трансфер юзасидан музокаралар ўтказган. Шу билан бирга, "Барселона" футболчининг атрофидагилари орқали "Интер"га босим ўтказиш ниятида эмас.
Манбага кўра, эҳтимолий вариантлардан бири сифатида алмашув ҳам кўриб чиқилмоқда, бироқ бу сценарий жуда паст баҳоланмоқда. "Интер" эса Бастонини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва уни сотиш учун жуда катта маблағ талаб қилиниши мумкин. Шунингдек, миланликлар умуман уни қўйиб юбормаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ