"Барса"нинг қария футболчиси клубдан кўпроқ маош сўрамоқда
- 8-март 2022, 22:20
- 0
- Футбол
"Барселона" футболчи Дани Алвес билан яна 1 йилга шартномани узайтирмоқчи. Клуб бу борада футболчига аллақачон таклиф юборган.
"Sport" нашрининг хабар беришича, бразилиялик ҳимоячи клубдан маоши оширилишини сўраган. У клубда қолишни истайди.
Бироқ шу билан бирга, Алвес бу ерда кўпроқ пул топишни ҳам мақсад қилган. Айни пайт у "Барселона"да фаолиятини якунлашни хоҳлаяпти.
Маълумот ўрнида, Дани Алвес жорий мавсум Ла Лиганинг 4 ўйинида 1 гол ва 2 ассист қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ